- 14-15 июня в Ташкенте пройдет 'Женская спортивная олимпиада'
- Мероприятие организовано впервые среди женщин
- Прошло совещание под руководством вице-премьера Зулайхо Махкамовой
- Обсуждались вопросы безопасности, размещения и отбора участниц
- Цель олимпиады - популяризация спорта и здорового образа жизни среди женщин
Жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида хотин-қизлар ўртасида “Аёллар спорт олимпиадаси” ўйинлари бўлиб ўтади.
Куни кеча хотин-қизлар ўртасида илк бор ташкил этилаётган мазкур оммавий спорт тадбирини юқори савияда ўтказишга бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов ва ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари ҳар бир йўналиш бўйича қилинган ишлар, ўтказилган саралаш мусобақалари, уларни бошқариб борадиган мутахассислар ҳамда иштирокчиларни кутиб олиш, жойлаштириш, уларнинг хавфсизлиги, саломатлиги хусусида сўз юритди.
Мулоқот жараёнида “Аёллар спорт олимпиадаси” дастуридан ўрин олган спорт мусобақалари билан биргаликда ўтказиладиган оммавий тадбирлар мундарижаси таҳлил қилинди.
Йиғилишда мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш, беллашувларни адолатли ва шаффоф ўтказиш, иштирокчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ташкилий масалалар юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Мазкур мусобақа хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортни оммалаштириш ҳамда хотин-қизларнинг спортдаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Источник: uza.uz
Комментарии
Загрузка…
Оставить комментарий